Таъмагир шифокор қўлга тушди
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳридаги туғруқ мажмуаси шифокори пора олаётган пайтда қўлга олинди.
Шифокор қилаётган ишлари қонунга хилоф эканлигини била туриб, ўзга бир фуқародан бемор келинининг ҳомиласини жарроҳлик йўли билан дунёга келтирганлиги учун таъмагирлик қилди. У кимёвий ишлов берилган 450 минг сўм пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 214-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА