Таълимдаги ислоҳотлар – келажакнинг мустаҳкам пойдевори
ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ва ижтимоий фаоллигини оширишда таълим соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ёрқин келажакка мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилувчи ушбу ислоҳотлар намунасини Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 4-умумтаълим мактабида ҳам кўриш мумкин.
[gallery-6334]
Ушбу таълим масканида 1 минг 100 нафар ўғил-қиз билим олмоқда. Бу ерда асосан математика, кимё, физика каби фанлар чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади. Шинам ўқув ва машғулот хоналари, турли маданий-маърифий тадбирлар учун мўлжалланган фаоллар зали, замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази мактаб ўқувчилари ихтиёрида. Билим даргоҳида меҳнат қилаётган 65 нафар педагог бор куч ва имкониятини ишга солган ҳолда ўқувчиларга пухта таълим-тарбия бермоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА