Таълим ва касб-ҳунар уйғунлиги
Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги 2-умумтаълим мактабида касбий таълим усталари учун семинар ўтказилди.
Тадбирда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда туман, шаҳар бўлимлари масъуллари, касб-ҳунар жорий қилинган мактаб директорлари, касб усталари иштирок этди.
[gallery-20398]
Тадбирда мактаб ўқувчиларини 11 йиллик таҳсил давомида касб-ҳунар ўрганишга йўналтириш, бунинг ёшларни меҳнат бозорига рақобатбардош қилиб тайёрлашдаги аҳамияти, таълим масканларида бу борада яратилаётган шарт-шароитлар, соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди. Қизиқарли маърузалар тингланди.
Иштирокчилар тадбир ўтган умумтаълим мактабида йўлга қўйилган турли тўгараклар машғулотларини кузатдилар.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА