Таълим соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов Корея Республикасининг U1 университети профессори жаноб Шин Съёк Хо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Вилоят раҳбари Наманганда олий таълим даргоҳлари сони ва ундаги таълим сифати тубдан ортгани, хусусан, аввалги учта давлат олий таълим муассасаларидан ташқари ўтган йилда еттита олийгоҳ очилгани, уларнинг тўрттаси нодавлат секторда фаолият юритаётгани, учтаси Жанубий Корея, Россия ва Қозоғистон билан ҳамкорликда очилганини таъкидлади.
[gallery-10611]
Учрашув давомида вилоятда ҳамкорлар билан биргаликда яна бир университет очиш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими Информацион технологиялар, архитектура, дизайн, текстиль, машинасозлик, заргарлик каби соҳаларда мутахассислар тайёрлаш мақсадга мувофиқ, эканлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида, кореялик ҳамкорлар таълим, стоматология каби йўналишларда ҳам олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш бўйича тажрибага эга эканликларини маълум қилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА