Талабалар турар жойлари тезкор ўрганилди
Шу кунларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтлари орқали талабалар турар жойларида жойлар чеклангани, олий таълим муассасалари талабаларга сабабсиз ётоқхоналардан жой бермаётганига оид хабарлар тарқалди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарлар юзасидан тезкор ўрганиш ўтказди, дея маълум қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Қайд этилишича, вазирлик масъул раҳбарларидан иборат тезкор гуруҳ бир қатор олий таълим муассасалари ётоқхоналарида талабаларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Вазир Aбдуқодир Тошқулов хоналарда 2 қаватли кроватлар сонини кўпайтириш эвазига ўринлар сонини ошириш таклифини берди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА