Талабалар ўртасидаги “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақалари бошланди
Тошкент архитектура-қурилиш университетида мамлакатимиз талаба-ёшлари ўртасида анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақалари бошланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда оммавий мусобақаларнинг аҳамияти, маҳоратли спортчиларни саралаш, танлаш, жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантиришда “Беш ташаббус олимпиадаси” ўйинлари муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Маросимда қатнашган Бутунжаҳон университетлар спорти федерацияси президенти Леонз Эдер ҳамда Осиё университетлар спорти федерацияси делегацияси аъзолари Ўзбекистон спорт инфратузилмасининг ўзига хос жиҳатларига юқори баҳо бериб, талабалар спортида жорий этилган мусобақалар тизими, таълим даргоҳларида яратилган шарт-шароитлар халқаро даражада эканини эътироф этди.

Талаба-ёшлар ўртасидаги “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг илк босқичи бошланишига бағишланган тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек турли ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА