“Талабалар лигаси” финал босқичи юқори савияда ўтди
Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтган “Талабалар лигаси” мусобақаларининг Республика финал босқичи беллашувлари ниҳоясига етди.
Мусобақалар давомида юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган талабалар спортнинг бир қатор йўналишлари бўйича ўзаро куч синашиб, муросасиз ва қизиқарли баҳсларда иштирок этди. Финал учрашувлари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, талабалар спортини оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.

Натижаларга кўра, қизлар ўртасида Наманган давлат университети жамоаси ғолиб бўлди. Бухоро давлат университети ва Андижон давлат педагогика институти жамоалари кучли учликдан жой олди.
Ўғил болалар орасида Бухоро давлат университети, Халқаро инновацион университет ва Жиззах давлат педагогика институти жамоалари шоҳсупага кўтарилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА