Таэквондочилар баҳси қизғин ўтди
Таэквондо (ITF) нинг тул йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати онлайн тарзда ўтказилди.
Таэквондо (ITF) нинг тул йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати онлайн тарзда ўтказилди.
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва мамлакатимиз таэквондо (ITF) миллий ассоциацияси томонидан спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш ва терма жамоага янги иқтидорли спортчиларни қўшиш мақсадида ўтказилган баҳсда 500 нафардан ортиқ иштирокчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.
Мусобақада умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри таэквондочилари биринчи, Бухоро вилояти вакиллари иккинчи, Тошкент вилояти спортчилари учинчи бўлишди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.