Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатидан фоторепортаж
Аввал хабар қилинганидек, пойтахтдаги Олимпия шаҳарчасида таэквондо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Кечаги беллашувларда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, ўғил болалар ўртасида -45 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Холмуродов ярим финалгача етиб борди. У финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Таиланд вакилига имкониятни бой бериб, мусобақани бронза медали билан якунлади.
[gallery-28743]
Айни пайтда терма жамоамиз ҳисобида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали мавжуд.
Жаҳон чемпионати баҳслари 17 апрелга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА