Тадбиркорларнинг муаммолари тингланди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевнинг Нукус шаҳридаги янги лойиҳа ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Жўқорғи Кенгес раиси дастлаб юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлари асосида тадбиркорлар учун яратиб берилган шароитлар, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлмаган имтиёзларга тўхталди.

Таъкидланганидек, ўтган вақт мобайнида юртимизда тадбиркорларнинг ўз бизнесини юритиши, кенгайтириши, янги қувватларни ишга тушириши, минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Тизимли муаммолар белгилаб олинди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.