Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда
Яккасарой туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова ҳамда Бизнес-Омбудсман девонининг Тошкент шаҳар шўъбаси мудири Фарҳод Аҳмедов иштирокида тумандаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш механизмлари ва очиқ мулоқотга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур очиқ мулоқотдан кўзланган асосий мақсад ҳудудда ҳуқуқ-тартибот, суд тизимидаги ислоҳотлар самарасини кўздан кечириш, шунингдек, хусусий сектор вакилларининг қонуний манфаатларини кафолатлаш ҳолатини таҳлил қилишдан иборат бўлди.


Қайд этилганидек, бу каби очиқ мулоқотлар тадбиркорлар билан давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА