Тадбиркор ва ҳунармандлар маҳалласи
Навоий вилояти Нурота туманидаги “Эшон судур” маҳалла фуқаролар йиғинида хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда ҳунармандлар, тадбиркор ва фермерлар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда.
Навоий вилояти Нурота туманидаги “Эшон судур” маҳалла фуқаролар йиғинида хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда ҳунармандлар, тадбиркор ва фермерлар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда.Саҳодат Файзиева каштачилик орқали оила бюджетига қўшимча даромад келтираётган ҳунармандлардан бири. “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўз ҳунари сирларини ёшларга ўргатишни ҳам самарали йўлга қўйган.
Ҳудуддаги “Уста Омон” фермер хўжалигининг пойафзал тикиш цехида эса тоза чармдан сифатли ва бежирим оёқ кийимлар тайёрланмоқда.