Тадбиркор учун имтиёзлар
Самарқандда Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Самарқандда Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва вилоятдаги солиқ, ҳуқуқ-тартибот идоралари, божхона хизмати вакиллари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбар ва масъул ходимлари, тадбиркорлар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида иқтисодиётни эркинлаштириш, солиқ юкини босқичма-босқич камайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
– Кейинги йилларда соҳага оид қонунчиликнинг такомиллаштирилиши туфайли тадбиркорлик субъектларига кўплаб имтиёз ва преференциялар берилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бош инспектори К.Саидов. – Уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва замонавий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгаймоқда. Жумладан, жорий йилги солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, микрофирма ва кичик корхоналардан ундириладиган ягона солиқ тўлови ставкаси ўтган йилга нисбатан икки ярим баробар камайди. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик корхона ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ўтган йилги 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди. Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи божхона брокерлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 1 фоизли пунктга пасайтирилиб, 5 фоиз этиб белгиланди. Қўлланилаётган бундай имтиёзлар микрофирма ва кичик корхоналарга маблағни тежаш ва фаолиятни янада кенгайтириш имкониятини бермоқда.
Тадбир доирасида солиқ имтиёзлари билан бирга, солиқ ва молиявий ҳисоботларни электрон кўринишда тақдим этишнинг шакл ва услублари, интерактив хизматлардан фойдаланиш бўйича ҳам атрофлича маълумот берилди, амалий кўргазма ва тақдимотлар ўтказилди.