Тадбиркор кўпайса, халқ бой бўлади
Президентимизнинг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Фарғона вилоятида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.
Президентимизнинг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Фарғона вилоятида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.Республика ишчи гуруҳи томонидан туман ва шаҳарларда тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотлар бўлиб ўтди. Вилоят Тадбиркорлар марказида бўш турган бино ва ер майдонлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Тадбиркорларга истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқариши учун ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадини кўзлаган бундай амалий саъй-ҳаракатлар кўламини оширишга эътибор ортаётганидан ишбилармонлар мамнун.
