Тадбиркор аёл қандай бўлиши керак?
Маълумки, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва энг муҳими, улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш ижтимоий соҳанинг муҳим йўналишларидандир.
Шу боис, Президентимиз томонидан мазкур йўналишни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар опа-сингилларимизнинг ижтимоий фаоллигини оширишга, турмуш фаровонлигини юксалтиришга имкон яратмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 17 миллиондан зиёдини хотин-қизлар ташкил қиляпти.
Уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммоларини бартараф этиш, шунингдек уларга йўл-йўриқ кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Тадбиркорлик асослари ва тадбиркор аёл қандай бўлиши керак?” мавзусида маҳорат дарси ва салоҳиятли аёллар билан давра суҳбати ўтказилди.
“Aмбассадор-М” компаниясининг бизнес-тренерлари билан ўтказилган маҳорат дарсларида ўз иш фаолиятини эндигина бошлаган 50 га яқин стартап тадбиркорлар иштирок этди.
Тренинг давомида замонавий менежмент, янгича фикрлаш ҳамда бошқа қизиқарли мавзуларда суҳбат қилинди.
Н.Усмонова, ЎзА