Тадбиркор аҳолига мотивация берди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида аҳолини тадбиркорликка қизиқтириш, ишбилармонлар сафини янада кенгайтириш мақсадида фаол тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги ана шундай аҳоли ва тадбиркор мулоқоти “Silk Granat” миллий ҳунармандчилик шоуруми раҳбари ишбилармон Марина Жаббарова билан ўтказилди.
“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳибаси мулоқот давомида бугунги кундаги фаолияти, босиб ўтган йўли, қўлга киритган ютуқлари билан йиғилганларни таништирди. Шундан сўнг иштирокчилар билан қизғин мулоқот бўлиб ўтди.
[gallery-13626]
– 2019 йилда умумий овқатланиш маскани ташкил этишдан бошланган тадбиркорлик фаолиятим миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга уланди, - дейди Марина Жаббарова. – Ҳозирда тайёрлаётган миллий маҳсулотларимиз чет мамлакатларида ҳам харидоргирлиги мени қувонтиради.
Таъкидлаш керак, “Silk Granat” миллий ҳунармандчилик мажмуаси вилоят салоҳиятини тарғиб этувчи кўплаб йўналишларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, Чуст дўппидўзлари, Наманган атласию, кашталари, попопчилари ҳамда Ғурумсарой кулоллари маҳсулотларини бир жойда жамлаган.
Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига тадбиркор батафсил жавоб қайтарди, тадбиркорликни бошлаш ниятидаги фуқароларга зарур тавсиялар берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА