Табиий газ таъминоти яхшиланади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 апрелдаги “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудигача газ қувурларни тортиш белгиланган бўлиб, бу борада қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ва Термиз шаҳри истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш учун Ангор тумани Баҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қорақир” АГРСдан кесими д-219 мм бўлган жами 38,9 км юқори босимли газ тармоғи қурилишини таъминлаш топшириғи берилган бўлиб, мазкур объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКнинг Сурхондарё вилояти филиалидан экспертизадан ўтказилган. Ҳозирги кунга қадар ушбу объектда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг машина-механизм ҳамда қурилиш монтаж бошқармаси ишчи ходимлари кучи билан Л-24 км.дан зиёд қувурларнинг қурилиши амалга оширилди.
[gallery-7715]
Мазкур объект қурилиши якунига етгач, Термиз шаҳар аҳолиси, хусусан, шаҳарнинг Гулистон, Каттабоғ, Гулираъно, Сурхон соҳили, Мажнунтол, Юлдуз, Боғишамол, Мангузар, Чегара, Кокилдорота, Намуна, Тинчлик, Жўйжангал, Маърифат, Меҳрабод каби маҳаллаларини барқарор табиий газ билан таъминлашга эришилиб, 10 мингга яқин кўп қаватли ва ҳовли уйлар ҳамда кўплаб ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газ таъминотини яхшиланишига эришиш мумкин.
Шу билан бирга, шаҳар ва қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган массивлар, кўп қаватли турар жой бинолари, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа объектларга газ тармоқлари тортиш борасида “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан муайян ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА