Сув таъминоти ҳолати ўрганилди
“Ўзсувтаъминот“ АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Д. Азимов мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи билан Бухоро ва Когон шаҳарларини ичимлик суви билан таъминловчи “Шохруд” сув тозалаш ва узатиш иншоотида бўлди.
Асосий эътибор ҳозирги жазирама кунларда аҳолига узлуксиз ва сифатли ичимлик сувини етказиб бериш, ичимлик сувини микроорганизмлардан тозалаш, зарарсизлантириш босқичлари, иншоотларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган иш жараёнларига қаратилди.
Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ва тезкор бартараф этиш чораларини кўриш, иншоотларда 24 соат навбатчиликни таъминлаш, иншоотлар атроф-муҳитини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби юмушлар бўйича чора тадбирлар белгиланди. Иншоотлар ходимларига тегишли кўрсатма ва вазифалар юклатилди.


Маълумот учун, “Шохруд” сув тозалаш ва узатиш иншооти орқали Бухоро ва Когон шаҳарларида истиқомат қилувчи 500 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Президентимизнинг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки” иштирокида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан Когон шаҳрида (эски шаҳар қисмида) 27 километр оқова тармоқлари қуриш режалаштирилган. Ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.


Д. Азимов Бухоро Когон тумани Зирабод массивидаги 2022 йилда фойдаланишга топширилган “Когон-2” сув иншоотида бўлди. Мазкур иншоот Ғиждувон эркин иқтисодий зонасида жойлашган корхона ва ташкилотларни сув билан таъминлайди. Шунингдек, Когон шаҳрининг марказий сув иншоотида ҳам бўлди. Иншоот 1953 йилда қурилган бўлиб, 2004 йилда қисман реконструкция қилинган, иншоотда 3300 М³ лик резервуар мавжуд бўлиб, қуввати суткасига 90 минг М³ ни ташкил этади.


Мазкур иншоот орқали Когон шаҳридаги 22 маҳалла фуқаролар йиғинидаги 63 мингга яқин аҳоли 24 соат давомида ичимлик суви билан таъминланади. Шунингдек. Когон туманининг Беклар, Ниёзҳожи, Сухор, Мустақиллик (Қизилгул қишлоғи) Ўбачўли, Янгиҳаёт (қисман) ҳамда Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисини ҳам тоза ичимлик суви билан таъминлайди.
Д. Азимов Бухоро туманидаги “Зарафшон” сув иншоотига ҳам бўлди. Аҳолига узлуксиз ва сифатли ичимлик сувини етказиб бериш, уни зарарсизлантириш ва тозалаш босқичлари, иншоотнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган иш жараёнлари кўздан кечирилди ва керакли тавсиялар берилди.


Маълумот учун, “Зарафшон” сув иншооти орқали Бухоро, Ромитан, Пешку ва Жондор туманларида истиқомат қилувчи 200 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда.
“Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Д.Азимов Бухоро шаҳар ҳокими Ж.Носиров билан ҳам учрашди. Унда Бухоро шаҳрида реновация асосида қурилган кўп қаватли турар жойларни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича олиб бориладиган қурилиш ишларининг параметрлари белгилаб олинди.
Шундан сўнг. Д.Азимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 6 майдаги ПҚ-2526-сонли Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


“Оқова тозалаш иншоотини модернизациялаш ишларини тугатиш ва иккиламчи оқова чиқиндиларни тозаловчи иншоотини қуриш” объекти бўйича 2018 йилда бошланган ишлар ҳозирга қадар 90 фоизга якунланган ва жадал давом этмоқда. Иншоотнинг умумий қуввати суткалик 100 000 м³ бўлиб, биринчи босқич ишларидан сўнг суткасига 40 000 - 45 000 м³ оқова сувлари қабул қилинмоқда.
Вилоятдаги ичимлик ва оқова сув хизматлари йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнлари давом этмоқда. Бухоро шаҳридаги Канализация тозалаш иншоотида (КОС) ҳам бўлди. Президентимизнинг 2016 йил 6 майдаги Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг бажарилиши бўйича “Оқова тозалаш иншоотини модернизациялаш ишларини тугатиш ва иккиламчи оқова чиқиндиларини тозаловчи иншоотини қуриш” объекти бўйича 9 674 735.71 АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа 2018 йилда бошланиб ҳозирга қадар давом этмоқда.
Бунда бирламчи тиндиргичларнинг қолган 2 таси, аэротенкларнинг 6 таси, иккиламчи тиндиргичларнинг 1 таси, умумий 12 та бўлган Қум ушлаш майдончаларининг 8 таси реконструкция қилиниб, 1та д-40 мм. бўлган янги иккиламчи тиндиргич ва контакт ҳовузлари янгидан қурилди. Бошқа қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 90 фоиз ишлар бажарилган.
Зариф Комилов, ЎзА