Сурхондарёлик ёшлар ҳашарда фаол қатнашмоқда (+видео)
Сурхондарё вилоятида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Ҳашарнинг дастлабки куни воҳада 460 мингдан ортиқ аҳоли иштирок этиб, 760 гектардан зиёд майдонни ободонлаштирди. Жойлардан 1 минг 86 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди. 240 километр ариқ ва лоток, 3 минг 168 кўча тозаланди. 161 та қабристон тартибга келтирилди. 144 та болалар майдони таъмирланди. 183 минг 134 туп мевали,171 минг 760 туп манзарали дарахт, 347 минг 172 дона гул кўчати ўтқазилди. Кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларнинг 190 та уй-жойи таъмирлаб берилди. Еттита янги боғ барпо этилди. Дарахтларга шакл бериш, оқлаш, томорқаларни чопиб, тартибга келтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.


Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган уч кунлик ҳашарда вилоят ёшлари фаол қатнашиб, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга катта ҳисса қўшмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, кеча воҳада 215 мингдан ортиқ-йигит қиз иштирок этиб, ариқ ва лотокларни тозалаш, кўча ва хиёбонларни, қабристон ва ташкилот, корхоналар атрофларини тартибга келтириш, кўчат экиш ва бошқа юмушларда уюшқоқлик билан меҳнат қилди.Жумладан, ҳашарнинг илк куни Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар бўлими ходимлари маҳаллалар етакчилари, маҳаллалардаги бир гуруҳ фаол ёшлар билан бирга Термиз шаҳридаги Султон Саодат қабристонини ободонлаштириб, тартибга келтирди.


–Умумхалқ хайрия ҳашарида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар бўлими ходимлари, шаҳардаги 37 та маҳалла ёшлар етакчилари, маҳаллалардаги бир гуруҳ фаол ёшлар Султон Сододат қабристонида ҳашар ташкил этиб, ободонлаштириш ишларини олиб бордик, –дейди Термиз шаҳридаги Эски шаҳар маҳалласи ёшлар етакчиси Шавкат Шукуров.¬ –Бу ҳашарда жамоавий биргаликда ишлаш кўникмасини мустаҳкамлаб, тадбир давомида жуда йирик ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳар бир етакчи ўзига биркитилган жойни тозалаб, ободонлаштирди., Кўчатлар ўтқазди. Биз сурхондарёлик ёшларнинг ҳашарда фаол иштирок этиб, ҳудудларни янада ободонлаштиришига ишониб ва тенгдошларимизни ҳашарда фаол иштирок этишга ундаймиз.
<iframe width="985" height="554" src="https://www.youtube.com/embed/QlnA6F88c2w" title="Surxondaryolik yoshlar hasharda faol qatnashmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Умумхалқ ҳайрия ҳашарининг иккинчи куни вилоятда 225 мингга яқин шижоатли йигит-қиз фаол қатнашиб, ҳудудларда кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Холмўмин Маматрайимов (сурат, видео), ЎзА мухбири