Сурхондарёда “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” тадбирларига старт берилди.
Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, аҳоли учун хавфсиз ва қулай яшаш муҳитини яратиш, ҳудудларни санитария жиҳатидан обод сақлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
[gallery-30462]
Ойлик доирасида ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ва электр таъминотини яхшилаш, ирригация тармоқларини тартибга келтириш, маҳаллаларни чиқиндилардан тозалаш, дарахт ва кўчатларни парваришлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, ободонлаштириш тадбирларини аҳоли иштирокида ташкил этиш, ҳар бир маҳалла, кўча ва хонадонда озодалик ҳамда тартиб-интизомни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, йиғилишда “Хавфсиз ҳудуд” тамойилини амалга оширишда намуна кўрсатган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди. Жумладан, Термиз шаҳридаги “Гулистон” маҳалласи профилактика инспектори Одил Жабборовга Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ муддатидан олдин капитан махсус унвони тантанали равишда топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА