Сурхондарёда болалар пойтахтлик мутахассислар кўригидан ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг «Эзгулик манзили» хайрия акцияси ўтказилди.
Акция доирасида Тошкент шаҳридан етакчи ва юқори малакали шифокорлар Сурхондарёга ташриф буюриб, болаларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказди. Мутахассислар травматология, пластик хирургия, кардиохирургия, офтальмология, неврология, урология ва бошқа йўналишлар бўйича беморларни кўрикдан ўтказиб, уларнинг саломатлик ҳолатини баҳолади.
Тиббий акция доирасида жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи бўлган болаларга Термиз шаҳрида мураккаб операциялар ҳам амалга оширилди. Жарроҳлик амалиётлари пойтахтдан ташриф буюрган мутахассислар ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида ўтказилди.
Шунингдек, мураккаб клиник ҳолатлар муҳокама қилиниб, беморларни даволаш бўйича тажриба алмашилди. Бу жараён маҳаллий тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва замонавий даволаш усулларини амалиётга жорий этишга хизмат қилди.
[gallery-31589]
«Эзгулик манзили» акцияси доирасида кўрсатилган тиббий ёрдам Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Бундай хайрия ташаббуслари тиббий ёрдамга эҳтиёжманд болалар саломатлигини тиклаш баробарида, ҳудудларда тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда мутахассислар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА