Сурхонча сифат ва арзонлаштирилган маҳсулотлар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Термиз шаҳрининг “Яшил дунё” деҳқон бозорида “Сурхонча сифат ва арзонлаштирилган маҳсулотлар” савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада 40 дан зиёд турдаги озиқ-овқат, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги ҳамда қандолатчилик маҳсулотларининг арзон нархдаги савдоси йўлга қўйилган. Cавдо ярмаркаларида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасида тизимли иш олиб борилмоқда.
Истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ва норозиликлар вужудга келишининг олдини олиш борасида барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Маҳсулотлар фермер ва деҳқонлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар томонидан узлуксиз етказиб берилмоқда.
[gallery-21035]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА