Сурия миллий валютани такомиллаштиради
Сурия Марказий банки раҳбари Абдулқодир Ҳусарий миллий валютани модернизация қилиш мақсадида сурат ва белгисиз олти хил банкнота серияси муомалага чиқарилишини эълон қилди.
Маҳаллий САНА расмий ахборот агентлиги орқали берилган баёнотда мулозим янги пул турли – кичик, ўрта ва йирик ўлчамда чиқарилишини таъкидлаган.

– Ушбу амалиёт текширув жараёнини соддалаштириш, халқаро стандартга мослашиш учун ишлаб чиқилмоқда, – дейди мутахассис.
Чоп этиш ва тарқатиш босқичи тугагач, банкнота ҳақидаги тўлиқ маълумот оммага ошкор қилинади. Қайд этилишича, янги банкнота муомаладаги эскирган пул бирлиги ўрнини эгаллайди, лекин умумий ҳажмни оширмайди.
– Такомиллашиш йўлидаги мазкур қадам пулни кўпайтириш эмас, балки бозордаги муомалани тартибга солиш, нарх барқарорлигини таъминлашга қаратилган мақсадли пул-кредит сиёсатини ифодалайди, – дея қўшимча қилган Хусарий.
М.Пирматова, ЎзА