Суперлига: «Динамо» Олмалиқда ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигасида 18-тур учрашувлари қизғин давом этмоқда. Майдонларда кескин курашлар ва кутилмаган натижалар қайд этилмоқда, навбатдаги ўйинлар эса интригани янада оширади.
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 18-тур учрашувлари давом этмоқда. 19 август куни Ғузордаги «Марказий» стадионида «Машъал» ўз майдонида «Андижон»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга 53-дақиқада Пўлатхўжа Холдорхонов муаллифлик қилди.
Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида эса ОКМК ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Иккинчи бўлим бошида Фирдавс Абдураҳмонов Михаил Штефаннинг узатмасидан унумли фойдаланиб, «Динамо»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 0:1. Мазкур ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.
18-турнинг қолган икки учрашуви 20 август куни ўтказилади. Унда «Бунёдкор» — «Қўқон-1912» ва «Хоразм» — «Локомотив» жамоалари майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА