Суперлига: Бухоро ўз майдонида мағлуб бўлди
Футбол бўйича Ўзбекистон “Coca Cola” суперлигасининг иккинчи даврасида 14-тур баҳслари бошланди. Турнинг илк учрашуви Бухорода ташкил этилди.
Унда "Бухоро" жамоаси "Турон"ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Шиддатли баҳслар остида ўтган ўйинда Файзуллобек Жуманқўзиев, Шоҳмалик Комилов, Маҳмуд Жўрабоев, Шоҳруз Норхонов, Асадбек Саитхонов каби футболчилар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Бугун, 28 июль куни 14-тур учрашувлари давом этади. Бугунги кун дастуридан Тошкентда ўтадиган "Олимпик" ва "Пахтакор" ҳамда Андижон шаҳри мезбонлик қиладиган "Андижон" ва "Насаф" учрашувлари ўрин олган.
Эртага, 29 июль куни эса “Нефтчи” – “Металлург”, “ОКМК” – “Сурхон”, “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” ҳамда “Қизилқум” – “Навбаҳор” ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири