Сардор Сохибжонович БОЗАРОВ юридик фанлар бўйича (PhD) фалсафа доктори доцент Тошкент давлат юридик университети Тошкент, Ўзбекистон Sardor_bazarov1980@mail.ru
Аннотация
Ушбу мақолада Сунъий интеллектни яратиш ва қўллаш соҳасида қонун нормаларида белгиланган тартибда ҳавфсизлик талабларига ва бошқа тамойилларга риоя қилмаслик оқибатлари, шунингдек, автоном сунъий интеллект фаолиятининг ҳуқуққа хилоф (қолаверса, ижтимоий хавфли) оқибатлари жавобгар масалалари кўриб чиқилган. Бундан ташқари, “Aқлли” автоном робот томонидан етказилган зарар учун жавобгарликни белгилашда, Сунъий интеллектнинг зарарли фаолияти сабабларини аниқлаш мақсадида дастурчи, ишлаб чиқарувчи, фойдаланувчи ёки унинг ишига ноқонуний аралашган бошқа шахснинг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) таҳлил қилиш ва баҳолаш масалалари ўрганилган.
Таянч сўзлар: cунъий интеллект, зарар етказганлик учун жавобгарлик, рақамлаштириш, рақамли иқтисодиёт, ахлоқий тамойиллар, маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, сунъий интеллектни назорат қилиш, катта ҳажмдаги маълумотлар (big data).