Судъялар ва суд ходимлари баҳслашди
“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Сурхондарё вилоят судида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Шахмат ва шашка мусобақаларида судьялар ва суд ходимлари ақлий салоҳиятини синаб кўрган бўлса, стол тенниси ўйинларида эпчил ва чаққонликларини намойиш этди.

Шахмат баҳсида вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Ботир Нормуродов биринчи, вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси Руфат Бегимов иккинчи, Термиз туманлараро иқтисодий суди ҳайдовчиси Равшан Нурманов учинчи ўринларни эгаллади. Спортнинг шашка тури бўйича биринчи ўрин вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Улуғбек Панжиевга насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Фарҳод Хушбақов ҳамда вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Ўткиржон Муроталиев эгаллади. Стол тенниси беллашувларида Сурхондарё вилоят суди судья катта ёрдамчиси Рамазон Назаров ғолиб чиқди. Вилоят суди судья катта ёрдамчилари Азамат Байқобилов ва Фарҳод Мирзақулов иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлди.


Ғолибларни вилоят суди раиси Аблқосим Рўзиқулов диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири