Судьялар иштирокида семинар
Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан Шовот туманида “Меҳнат низолари ва оилавий низоларнинг олдини олиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят суди судьяси Б.Абдуллаев, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди раиси А. Раҳимов ва бошқа судьялар туман ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқшунослар, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Семинарда ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишда қонунчилик талабларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисми “Оилавий низоларнинг олдини олиш” мавзусида давом этди.

Унда никоҳдан ажралишнинг салбий оқибатлари, болалар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда маиший зўравонлик ҳолатларида хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида низоли оилалар билан суҳбат ўтказилиб, оилаларни сақлаб қолиш бўйича тавсиялар берилди.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА