Суданда 7 миллион одам уйини тарк этган
Суданда давом этаётган қуролли можаро туфайли жами 7 миллион киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, деб ёзди “Анадолу”.
БМТ қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилишича, пойтахт Хартумда 15 апрель куни мамлакат армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари (ТҲК) ўртасида бошланган уруш бошқа вилоятларга ҳам тарқалган. Ҳукумат халқаро ҳамжамиятни ТҲКни “террорчи гуруҳ” сифатида эълон қилишга чақирган.
– Ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга ва томонларга халқаро миқёсда босим ўтказилаётганига қарамай, хунрезлик тўхтагани йўқ, – дейилган хабарда. – Мамлакат ғарби ва жануби-ғарбидаги тўққиз вилоятда ҳам тўқнашув давом этяпти.
БМТ маълумотига кўра, мамлакатнинг 25 миллион фуқароси, яъни аҳолининг ярми инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. Армия ва Халқ озодлик армияси ўртасидаги жанг туфайли 10 мингдан кўп бегуноҳ одам ҳалок бўлди, минглаб инсонлар жароҳатланди. Халқаро ҳамжамиятнинг ўт очишни тўхтатишга уриниши ўзаро айблов ва илгари сурилган шартлар бўйича томонлар келиша олмагани учун муваффақиятсизликка учради.
“Казинформ” ахборотида музокара доирасида охирги марта 7 ноябрь куни Саудия Арабистони Жидда шаҳрида учрашув ўтказилгани ёзилган.
Б.Худойбердиев, ЎзА