Суд Қирғизистон собиқ президентини оқлади
Бишкекдаги суд Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 2020 йил октябрь ойида оммавий тартибсизликлар тўғрисидаги иш бўйича оқлади. Тегишли қарорни суд раиси судя Убайдулла Сатимқулов маълум қилди.
"Суд Атамбаев Алмазбек Шаршеновични унинг ҳаракатларида жиноят таркибининг йўқлиги учун оқлашга қарор қилди", – дейди судя. Прокуратура Атамбаевни тартибсизликларни ташкил қилишда айблаб 12 йил қамоқ жазосини берган эди.
Шунингдек, суд собиқ президентнинг шерикларини ҳам оқлади. Улар орасида президент девони собиқ раҳбари Фарид Ниёзов ва ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов бор.
Маълумот ўрнида, Атамбоев 2020 йил 6 октябрда Бишкекдаги тартибсизликлар пайтида қамоқдан озод қилинди. 9 октябрь куни Бишкекнинг Марказий майдонида Атамбаев ва Садир Жапаров тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Бир неча киши жароҳат олган. Ўнинчи декабрда собиқ давлат раҳбари қайта қўлга олиниб, миллий хавфсизлик қўмитаси СИЗО га топширилган эди.
Атамбоев 2011 йилдан 2017 йилгача президент бўлиб ишлаган. У лавозимидан четлатилишидан кўп ўтмай, собиқ президент жамоаси аъзоларига қарши жиноий иш қўзғатилди. Атамбоев собиқ президент мақомидан маҳрум қилинди ва оғир ва ўта оғир жиноятларда айбланди.
ЎзА