Суд приставлари МИБ фаолияти билан танишмоқда
Россия Федерацияси Суд приставлари федерал хизмати (СПФХ) директори Д.Аристов бошчилигидаги делегация кўҳна ва боқий Бухорода бўлди.
Ташрифдан мақсад жорий йил апрель ойида Россия Федерацияси Сочи шаҳрида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан Суд приставлари федерал ҳизмати (Россия Федерацияси) ўртасида 2024-2025 йиллар учун ҳамкорлик дастури”га биноан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва СПФХ ўртасида икки томонлама яқин муносабатларни йўлга қўйиш, шунингдек, икки давлатнинг мажбурий ижро хизматлари ўртасида устувор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишдир.
Делегация аъзолари МИБнинг Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Бухоро шаҳар бўлими фаолияти билан танишди. Меҳмонлар ижро этиш соҳасидаги янгиликлар тўғрисида ўзаро фикр алмашди.
[gallery-20363]
Делегация вакилларида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш, юбориш ва тақдим этиш тартиби жорий этилганлиги ҳамда яратилаётган бошқа янгиликларни реализация қилиш борасида олиб борилаётган ишлар катта қизиқиш уйғотди.
Россия Федерацияси аъзолари томонидан Ўзбекистонда охирги йилларда мажбурий ижро соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли эришилаётган натижалар юксак баҳоланди. Шунингдек, идоралар ўртасида ҳамкорлик ўзаро амалий хусусиятга эга эканлиги таъкидланди. Ҳамкорлик дастури доирасида келгусида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш чоралари муҳокама қилинди.
Меҳмонлар Бухоро шаҳрининг тарихий обидаларини зиёрат қилди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари