Суд ҳокимиятида кадрлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва Одил судлов академияси масъуллари иштирокида тақдимот ўтказилди.
Унда суд ҳамжамияти вакиллари давлат хизматида профессионал кадрлар корпусини шакллантириш, уларни баҳолаш ва ривожлантириш бўйича жорий этилган замонавий тизим билан таништирилди.
Маълумот учун, давлат хизматчиларини баҳолаш жараёнига рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш натижасида илгари раҳбарликка бир нафар номзодни ўртача 7 соат давом этган ассессмент баҳолаш жараёни ҳозирги кунда 80 дақиқани ташкил этмоқда.

Эндиликда судьялар корпуси вакилларига номзодлар танлашда рақамли технологиялар, хусусан сунъий интеллектни қўллаш, туман суди судьялари ва ходимлари учун давлат бошқаруви, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларида маҳаллий ва хорижий стажировкалар ташкил этилади.
"Эл-юрт умиди", JICA, KOICA ва бошқа халқаро стипендия дастурлари орқали хорижда ўқиган истиқболли кадрлар суд органларига жалб этилади.
Президент мактабларини битириб олий таълим муассасаларида ўқиётган ва тамомлаганларнинг “устоз-менторинг” тамойили асосида суд органлари фаолиятида амалиётлари ташкил этилади ҳамда ишга йўналтирилади.
Давлат бошқаруви тизими ва суд ҳокимияти органлари ўртасида янги авлод кадрларини шакллантириш ва истиқболли раҳбарларни аниқлашга қаратилган ТОП-100 танлов дастурини амалга оширилади.
Н.Абдураимова,
ЎзА