Суд амалиётига бағишланди
Сирдарё вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 16-17-18-19-сонли қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда Олий суд судьялари, Сирдарё вилоят судининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари, туман, шаҳар, туманлараро суди раислари ҳамда вилоят маъмурий суди судьялари иштирок этди.


Тадбирда асосий эътибор “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги ҳамда “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида” ги, “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ги, “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” ги қарорларини амалиётда қўллаш масаласига қаратилди.


Семинар маърузалардан холи, ўзаро савол-жавоб тарзида ташкил этилган мазкур Пленум қарорларининг мазмун-моҳияти, уни амалда қўллаш борасида юзага келиши мумкин бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА