Суғурта қопламаси зарар ўрнини тўлдиради
Миллий матбуот марказида «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти томонидан матбуот анжумани ўтказилди.
Миллий матбуот марказида «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти томонидан матбуот анжумани ўтказилди.Тадбирда мамлакатимизда сифатли суғурта хизматлари кўрсатилаётгани натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг суғурта ташкилотларига ишончи ортаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги, “Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар суғурта қилдирувчиларнинг ҳуқуқларини таъминлашда асос бўлмоқда.
Суғурта ташкилотлари кутилмаган ҳодисалар оқибатида фуқароларнинг соғлиғи, ҳаёти ва мол-мулкига етказилган зарарларни қоплаб бермоқда. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти 2015 йилда 24 миллиард сўмдан ортиқ суғурта қопламасини тўлаб берган. Иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича уч юздан ортиқ ходим учун суғурта товони тўланган.
Анжуманда суғурта ҳодисаси ҳисобланадиган ҳолатлар ва уларни суғурталаш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилди.