Суғурта хизматлари такомиллашмоқда
Миллий матбуот марказида «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ва «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Миллий матбуот марказида «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ва «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Мамлакатимизда суғурта бозорини ривожлантириш, суғурта ташкилотларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий, ташкилий-техник шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва мижозларга қулай жойларда суғурта хизматлари кўрсатувчи шохобчалар ташкил этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳага доир қонун ҳужжатлари бунда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.
“Кafolat sugurta kompaniyasi” акциядорлик жамиятида ҳам мажбурий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотларини ҳисоблаш ҳамда тузилаётган шартномаларнинг тўғрилигини назоратга олиш мақсадида марказлашган компьютер дастури ишлаб чиқилиб, барча бўлинмаларга ўрнатилгани мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш имконини бермоқда. Жумладан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бошлангандан буён компанияда икки миллионга яқин суғурта полиси сотилди.
– 2015 йил якунларига кўра мажбурий суғурта тўловларини амалга ошириш бўйича мамлакатимиз суғурта бозорида 21,9 фоиз улуш билан жамиятимиз биринчи ўринда бормоқда, – дейди Суғурта департаменти бош менежери Азамат Раҳматуллаев. – Суғуртанинг асосий вазифаларидан бири жабрланганларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялашдир. Шу боис жорий йилда транспорт ҳодисаларида жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш учун 9,6 миллиард сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилди.
Анжуманда “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган вазифалар хусусида ҳам сўз юритилди. Мазкур қонун ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши жараёнида унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ундириш бўйича ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, иш берувчининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимларнинг меҳнат шароитларини замон талабларига мос равишда яхшилаш ва хавфсизлигини оширишга хизмат қилади. 2015 йилда ушбу суғурта тури бўйича 6,75 миллиард сўмдан зиёд суғурта мукофоти туширилди. 470 дан ортиқ ҳодисада 12,4 миллиард сўм тўлаб берилди.
Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.