Стол тенниси усталари Самарқандда беллашмоқда (видео)
Самарқанд шаҳрида стол тенниси бўйича профессионаллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди.
Республиканинг барча ҳудудларидан 200 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бораётган мусобақа хотин-қизлар баҳси билан бошланди.
[gallery-21848]
- Бу йилги баҳсларга ҳам жиддий тайёргарлик кўрдик, - дейди Тошкент вилояти жамоаси аъзоси Марҳабо Магдиева. – Юртимизда спортни ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида жойларда стол тенниси ҳам оммалашиб бормоқда. Натижада йилдан-йилга маҳоратли спортчилар сафи кенгаймоқда. Мамлакат чемпионатида рақобатнинг кучайиши халқаро майдонларда ўтадиган мусобақаларга муносиб номзодларни саралаш имконини беради. Ўйлайманки, бу галги чемпионатдан сўнг энг маҳоратли спортчилардан иборат терма жамоа сараланиб, халқаро мусобақаларда ушбу спорт тури бўйича ижобий натижалар қўлга киритилади.
Мусобақа ташкилотчилари маълумотларига кўра, мазкур чемпионат баҳслари орқали жорий йилда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда терма жамоанинг асосий ва захира таркибига маҳоратли теннисчилар саралаб олинади.
Мусобақа 25 февралга қадар давом этади. Шу куни ўтказиладиган финал баҳслари мусобақа ғолиб ва совриндорларини аниқлаб беради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tbhqH0KqeWc" title="Stol tennisi ustalari Samarqandda bellashmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Алишер ИСРОИЛОВ (сурат ва видео), ЎзА