Стол тенниси: Ўзбекистон чемпионлари аниқланди
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон стол тенниси федерацияси спорт мажмуасида стол тенниси бўйича U13 ёш тоифасида мамлакат чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Юртимизнинг барча ҳудудларидан маҳоратли ёш стол теннисчилари иштирок этаётган чемпионатнинг қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Эъзоза Хўрозова 1-ўринни эгаллаган бўлса, кейинги поғоналарни Адия Ташмаҳаматова, София Аджибекирова ва Муниса Машарипова эгаллади.
Чемпионатнинг ўғил болалар баҳсида Ҳусайн Искандаров ва Лочинбек Абдухалилов саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, финалда рўбарў келди.

Учта турдан иборат ўйинда Лочинбек Абдухалилов рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу ёш тоифасида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 3-ўринлар Шаҳриёр Шавкатов ҳамда Амир Шеровга насиб этди.
Бугун, 9 июль куни чемпионат дастурига мувофиқ, аёллар ва эркаклар жамоалари ўртасида жуфтлик баҳсларининг илк саралаш мусобақалари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон чемпионати 11 июлга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА