Стол тенниси: ғолиблар тақдирланди
Нукусда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида стол тенниси бўйича ўғил болалар ўртасида мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътиборга, бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг аҳамиятига тўхталишди.
[gallery-31500]
Республика финалида спортчилар 16–21, 22–26 ҳамда 27–30 ёш тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб борди. Жумладан, мусобақанинг 16–21 ёш тоифасидаги баҳсларда биринчи ўринни Навоий вилоятидан Абубакр Сайдуллаев, иккинчи ўринни Самарқанд вилоятидан Билол Қаюмов, учинчи ўринни Фарғона вилоятидан Асадулла Исроилов, 22–26 ёш тоифасида биринчи ўринни Фарғона вилоятидан Иззатулла Ҳамдамов, иккинчи ўринни Сирдарё вилоятидан Шаҳриёр Пўлатов, учинчи ўринни Сурхондарё вилоятидан Жўрабек Каримов эгаллаган бўлса, 27–30 ёш тоифасида Тошкент шаҳридан Аҳмад Тўхтаев биринчи, Самарқанд вилоятидан Абдулла Жўрақулов иккинчи, Андижон вилоятидан Мухиддин Хусанбоев учинчи ўринни қўлга киритди.
Барча ёш тоифалари бўйича ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари