Стол теннисчимиз "WTT Contender" саралашида ғалабага эришди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида стол тенниси бўйича давом этаётган "WTT Contender" халқаро мусобақасининг дастлабки кунги яккалик баҳсларида маҳоратли спортчиларимиздан Шаҳбозбек Ғуломиддинов, Зоҳид Кенжаев, Шоира Қодирова рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олганди.
Бугун, 2 сентябрь куни 50 га яқин давлатнинг 700 нафардан зиёд стол теннисчилари иштирокида ўтаётган яккалик мусобақаларнинг сўнгги саралаш босқичида қатнашган терма жамоамиз аъзоларидан Шоҳрух Искандаров ғалабага эришиб, халқаро турнирнинг ҳал қилувчи 1/32 босқичига йўл олди.

Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат "WTT Contender" турнирининг сўнгги кунги саралаш ўйинларида стол теннисчиларимиздан Рўзимуҳаммад Раҳмонов, Шаҳбоздек Ғуломиддинов, Зоҳид Кенжаев, Зоҳиджон Садриддинов рақибларига имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.
Эртадан Халқаро стол тенниси федерацияси тақвимига киритилган мусобақанинг яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик ўйинларининг асосий тур баҳслари бошланади.
Турнир 6 сентябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА