Стивен Сондхайм 91 ёшида дунёдан ўтди
XX аср иккинчи ярмида “хит” қўшиқлари, ижросидаги таъсирчан оҳанг ва ғайриоддий мавзулардаги саҳна асарлари билан Америка мусиқа театрини қайта шакллантирган кўп қиррали афсонавий бастакор, шоир, ёзувчи ва драматург Стивен Сондхайм 91 ёшида вафот этди.
Сондхайм мусиқий асарлари театр санъати ривожига сезиларли таьсир кўрсатди. Унинг "Компания", "Ақлсизлик", "Свеней Тодд" ва "Масхарабозларга йўллаш" каби мусиқий асарлари студияларда юзлаб марта қайта ёзилган.
Ижтимоий тармоқда бу композитор ижоди жуда тез оммалашарди. Ижрочилар "биз сизнинг қўшиқларингизни абадий куйлаймиз", дея уни олқишлашарди.
- Театр энг буюк даҳолардан бирини, дунё эса асл ёзувчини йўқотди, - деди америкалик машҳур продюсер Кэмерон Макинтош марҳум хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтираркан. - У орамизда жисман йўқ, аммо ижодкорнинг ёрқин асарлари биз билан қолади, афсонавий қўшиқлари, шоулари абадий ижро этилади.
Стивен Сондхайм ҳаёти давомида “Пулитсер” ("Паркдаги якшанба" учун), “Академия” мукофоти ("Дик Трейси" филмидаги "Эртами-кечми" қўшиғи учун)га сазовор бўлган. Беш марта “Оливе”ни қўлга киритган ва АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Барак Обама томонидан “Президент фахрий медали” билан тақдирланган. Бастакорнинг мусиқалари “Оскар”, “Тони”, “Грэмми” мукофотларига лойиқ кўрилган.