Статистика бошқармасининг ҳисоботлари тингланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими ҳамда вилоят статистика бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Ҳисобот тадбирида вилоятнинг 2024 йил 3-чораги бўйича ижтимоий-иқтисодий ҳолати таҳлил қилинди.
[gallery-20915]
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси вазифасини бажарувчи Шамшод Очилов матбуот анжуманининг кун тартиби юзасидан йиғилганларга маълумот берди. Статистика фаолиятини ташкил этиш ва йиғма-ахборот ишлар статистикаси бўлими бошлиғи Ислом Исломовнинг “Бухоро вилоятининг мамлакат бўйича ялпи ички маҳсулотга қўшган ҳиссаси ва ялпи ҳудудий маҳсулотнинг таркибий қисмлари”, Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими бошлиғи Шерзод Шодиевнинг “Ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришда қишлоқ хўжалиги тармоқларининг ҳиссаси”, Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳусен Фаттоевнинг “Мамлакатда 2025-2026 йилларда кутилаётган аҳолини рўйхатга олиш масалалари” мавзуларида ҳисоботи тингланди.
Маълумот ўрнида қайд этиш керак, Статистика бошқармаси давлат статистикасини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бир қатор меъёрий ҳужжатлар асосида фаолият юритиб, бугунги кунда унинг салкам йигирмага яқин бўлимида малакали мутахассислар меҳнат қилмоқда.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларига давлат статистикасининг асосий вазифалари ҳақида тушунча берилган ҳолда йўналишлар кесимида статистик маълумотлар тақдим этилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА