Стартап лойиҳалар экотизими янада ривожлантирилади
14 октябрь куни “Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади.
Дастурда қуйидаги резидент юридик шахслар иштирок этиши мумкин:
қуйидаги талабларга мос келувчи стартап лойиҳалар:
— фаолият давомийлиги – 6 ойдан 7 йилгача;
— календарь йилида жами даромади – 10 миллиард сўмдан ошмаган;
— инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга;
— рақамли технологияларга асосланган, юқори ўсиш ва хорижий бозорларга чиқиш салоҳияти бўлган бизнес моделга эга;
— стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган;
стартап экотизими иштирокчилари – венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар ҳамда стартап лойиҳалар учун акселерация ва инкубация дастурларини ташкиллаштириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар.
ЎзА