“START UP UZ” лойиҳасига старт берилди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши томонидан “START UP UZ” лойиҳасининг илк сонига старт берилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши томонидан “START UP UZ” лойиҳасининг илк сонига старт берилди. Бу ҳақда иттифоқнинг вилоят кенгаши хабар бермоқда.
Мазкур лойиҳа ёшларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги карантин шароитини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, “START UP UZ” лойиҳасининг илк сони online тарзда Facebook ижтимоий тармоғи орқали намойиш этилди. Лойиҳанинг илк меҳмони “DIL-MOND” ишлаб чиқариш хусусий савдо фирмаси раҳбари Қамбарали Наврўзов бўлди. Ёш тадбиркор “Тадбиркорликка илк қадам” лойиҳасида маҳорат дарсини ўтди ва ёшларнинг online тарзда йўллаган саволларга атрофлича жавоб берди.
- Ушбу лойиҳани илк сонида мен модератор сифатида тадбиркорлик соҳасидаги тажрибаларимни ўз тенгдошларим билан ўртоқлашдим, – дейди ёш тадбиркор Қамбарали Наврўзов. – Албатта, бундай лойиҳалар ёшларнинг ҳар бир соҳада ўз тажрибаларини ошириб боришлари учун яна бир имкониятдир. Бугунги карантинда ҳам вақтдан унумли фойдаланиш нечоғлик аҳамиятли эканлигини ёшларимиз чуқур англамоғи муҳимдир. Бундай ташаббус ва лойиҳалар эса улар учун катта имконият.
– Лойиҳа ҳақидаги эълонни ўқиб, тадбиркорлик соҳасига қизиқишим боис ижтимоий тармоқ орқали кузатиб бордим ва ўзимни қизиқтирган саволларга тадбиркор томонидан жавоб олдим, – дейди Навоий давлат педагогика институти талабаси Ўғилой Юнусова. – Лойиҳанинг кейинги сонларини ҳам кутиб қоламан.