SQB Insurance ̶ ишончли ҳимоя ва ҳамкор
Компания 2019 йил май ойида ўз фаолиятини бошлаган бўлишига қарамай, йил якуни бўйича суғурта хизматлари бозорида суғурта тушумлари рентингида 35 компания ичида 18-ўринни, 2020 йил 2-чорак якунлари бўйича эса 15- ўринни эгаллади.
“SQB Insurance” савдо белгиси асосида сифатли суғурта хизматларини етказиб бераётган “PSB Insurance” масъулияти чекланган жамият шаклидаги суғурта компанияси ўз фаолиятини 2019 йил май ойидан бошлаган. Қисқа вақт ичида республикамизнинг барча вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ўз филиалларини ташкил этиб, уларнинг сонини 14 та етказди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 16 августдаги СФ 00248-сонли лицензияга мувофиқ, компания умумий суғурталаш соҳасидаги барча 17 класс доирасида ихтиёрий ва мажбурий суғурта хизматларини амалга оширади. Компания юртимиздаги юридик ва жисмоний шахсларга сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш орқали Ўзбекистон суғурта бозорининг ривожига ўзининг салмоқли улушини қўшиб келмоқда.
Компаниянинг тўлиқ шакллантирилган устав капитали 35,0 млрд. сўмни ташкил этади. Бу эса Компанияга амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқ, “қайта суғурталаш” хизматларини ҳам кўрсатиш имкониятини беради.
Компаниянинг эришган натижалари
Компания 2019 йил май ойида ўз фаолиятини бошлаган бўлишига қарамай, йил якуни бўйича суғурта хизматлари бозорида суғурта тушумлари рентингида 35 компания ичида 18-ўринни, 2020 йил 2-чорак якунлари бўйича эса 15- ўринни эгаллади.
Компания активлари 01.07.2020 йил ҳолатига 55 605 млн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 164,1 фоизга ўсди.
Компания соф фойдаси 01.07.2020 йил ҳолатига 1 800 млн. сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 2,8 баробар ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,7 баробар ошган.
2020 йил 6 ойи давомида 17 535 дона суғурта шартномаси тузилган бўлиб, уларнинг 86 фоизи жисмоний шахслар улушига ва 14 фоизи юридик шахслар улушига тўғри келади.
Тузилган суғурта шартномалари бўйича 9 344,8 млрд. сўм суғурта ҳимояси тақдим қилинган бўлиб, улардан 2 370,6 млрд. сўми (25% улуши) бошқа компанияларда қайта тақсимланган.
2020 йилнинг 6 ойи давомида 16 549 млн. сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 баробар кўп демакдир.
Компания ўз мижозлари олдидаги жавобгарликларини тўлиқ бажармоқда. Жумладан, 2020 йилнинг 6 ойи давомида 297та суғурта даъво иши бўйича 2,5 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 28-29 апрель кунлари Бухоро вилоятида содир бўлган табиий офат ҳамда 1 май куни Сардоба сув омборида юзага келган техноген офатнинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун суғурта қилдирувчиларга 249,5 млн.сўмдан ортиқ суғурта қопламаси тўлаб берилди.
Ушбу рақамлар ишончли компания эканлигимизнинг яққол далолатидир!
Энг муҳими ходимлар!
Ютуқлар ижрочиси, асосчиси, шубҳасиз – профессионал ходимлардир. Компанияда бугунги кунда 87 нафар мутахассис фаолият кўрсатмоқда. Улар ўз ишининг моҳир усталари ҳисобланади. Улар ўзида энг профессионал ходимларни мужассам қилган жамоанинг кучига ишонади ҳамда ўзларини бир оилада деб ҳисоблашади!
Билим ва янгиликларга интилиш, одамлар билан муомала қила олиш уларнинг асосий устунлиги ҳисобланади.
Тезкорлик!
Компанияда:
- суғурта полислари тезкорлик билан расмийлаштирилади;
- суғурта бўйича барча саволларга аниқ ва тушунарли тарзда жавоб берилади;
- суғурта ҳодисаси юз берганида мижозларга тезкорлик билан ёрдам кўрсатилади;
- шунингдек суғурта даъвосини кўриб чиқиш қисқа муддатларда амалга оширилади.
Бундан ташқари, Компаниянинг http://psbinsurance.uz сайти ва https://t/me/psbinsurbot манзилдаги телеграм бот канали орқали онлайн режимда мажбурий ва ихтиёрий суғурта маҳсулотларини харид қилиш мумкин.
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, суғурта мукофотларини Payme ва Click тўлов тизими орқали ҳам онлайн тартибда тўлаш имконияти яратилган. Бу билан мижозларнинг қимматли вақти тежалади ҳамда ҳозирги карантин даврида ортиқча оворагарчиликларсиз суғурта хизматларидан фойдаланишда енгиллик яратади.
Мижозларнинг мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида қўнғироқларни компания ходимларига, улар қаерда бўлишларидан қатъий назар, йўналтириш имкониятини берувчи кўп канали замонавий IP-телефония тизими қўлланилади.
Тўловга қобилиятли!
Инвестиция портфели сифати – “SQB Insurance” тўлов қобилиятининг муҳим таркибий қисмидир. Бугунги кунда Компания инвестицияларининг асосий қисмини юқори ликвидли ҳисобланувчи банк депозитлари – 95%ни ва қимматли қоғозлар – 5%ни ташкил этади.
Оқилона инвестиция ва қайта суғурталаш сиёсати, суғурта портфелининг тўғри тақсимланиши ва мижозларга сифатли хизматлар кўрсатишга кўпроқ эътибор қаратиш йилдан йилга Компаниянинг суғурта бозоридаги мавқеини мустаҳкамлайди.
Компания суғурта портфелининг мутаносиблигини таъминлаш ва уни диверсификация қилиш учун қайта суғурта қилишни устувор вазифа қилиб белгилаган.
Компания қайта суғурта қилиш борасида ўз хизматларини нафақат Республикамиздаги балки чет эллардаги ҳамкорларига ҳам таклиф қилмоқда. Бу борада Россия ва Қозоғистондаги йирик суғурта Компаниялари ва суғурта брокерлари билан ҳам ҳамкорлик шартномалари имзоланган.
Мижозлар танлови
Компания бугунги кунда ўз мижозларига 100 га яқин суғурта маҳсулотларини таклиф этмоқда. Олиб борилган ўрганишлар шуни кўрсатадики, улар орасида транспорт воситаларини, уй-жойни, мол-мулкни, молиявий таваккалчиликларни суғурта қилиш ва бахтсиз ҳодисалардан суғурталаниш ҳамда мажбурий суғуртанинг барча турлари энг оммабоп ва долзарб суғурта турлари эканлиги маълум бўлди.
Компания ўз мижозларига ипотекани комплекс суғурталаш, чет элга чиқувчиларни суғурталаш, “КАСКО-PREMIUM”, “КАСКО-SILVER”, «КАТТА УЙ», “SWEET HOME” каби ва бошқа турдаги ихтиёрий суғурта маҳсулотларини ҳамда мажбурий суғуртанинг барча турларини таклиф қилади.
Инновацион ёндашув!
“SQB Insurance” – такомиллашиш учун очиқ суғурта компанияси ҳисобланади.
Компания сайтида жорий қилинган ахборот технологияларига қўшимча равишда мижозлар билан муносабатларни бошқариш учун “SQB Online” платформаси мувафаққиятли ишламоқда.
Компания филиаллараро ва ходимлараро хабарлар ва бошқа маълумотларни тезкор алмашиш тизимидан фойдаланади.
Ҳар бир мижоз ўзининг сотиб олган суғурта полисининг ҳолати ҳақида компаниянинг корпоратив сайти орқали онлайн режимида маълумот олиши мумкин.
Мижознинг фикри муҳим!
Маркетинг тадқиқотлари ва таҳлиллари компания фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Суғурта маркетинги асосан суғурта маҳсулотларини такомиллаштириш ва уни бозор шароитларига ўз вақтида мослаштириб бориш мақсадида мижозлар талабларини қаноатлантириш учун фойдаланилади.
www.psbinsurance.uz сайтида Бош директор виртуал қабулхонаси ва "акс алоқа" функционали мавжуд бўлиб, улардан фойдаланган ҳолда ҳар қандай тавсия, мулоҳаза, шикоят ёки сўровномани йўллаш мумкин.
Cизнинг ишончли ҳимоячингиз, SQB Insurance!
"PSB Insurance" СК ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида