"Sputnik V" вакцинаси Венгрияда энг самарали деб топилди
Венгрияда коронавирусга қарши Россиянинг "Sputnik V" вакцинаси энг хавфсиз ва самарали, деб тан олинмоқда.
Венгрия Европа Иттифоқида "Sputnik V" препаратидан фойдаланишни бошлаган биринчи давлат саналади.
Маълумот ўрнида айтиш керак, бугунги кунга қадар Венгрияда беш турдаги вакцина - «Pfizer», «BioNTech», «Moderna», «AstraZeneca», «Sinopharm» ва «Sputnik V» синовдан ўтказилган. Россия вакцинаси хавфсизлик ва самарадорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда, юқори деб баҳоламоқда.
"Sputnik V" препарати билан юз минг киши эмланган бўлса, ўлим ҳоллари 7-32 баравар кам. Шу билан бирга, COVID-19 инфекциясини юқтириб олиш кўрсаткичи ҳам 2-7 баравар кам.
Венгрия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, "Sputnik V" вакцинаси "Pfizer"га қараганда 32 марта камроқ ўлим ва олти баравар паст инфецион зарарланиш даражасига эга.
Дарвоқе, Венгрия 2020 йил ноябрда синовлар учун "Sputnik V" намуналарини олган ЕИдаги биринчи давлат бўлиб турибди. 2021 йил февраль ойида эса Венгрия миллий соғлиқни сақлаш маркази мамлакатда рус вакцинасидан фойдаланишга рухсат берган эди.