Спорт мактабларига замонавий жиҳозлар топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида ёшларни спортга кенг жалб этиш, спорт-таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва машғулотлар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида вилоят Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида спорт-таълим муассасаларига замонавий спорт жиҳозлари ва анжомларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
[gallery-30978]
Тадбирда Спорт вазирлиги томонидан вилоятдаги спорт мактаблари учун ажратилган 9 турдаги 1 минг 300 дан ортиқ замонавий спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда 10 мингдан зиёд спорт кийимлари белгиланган тартибда тегишли муассасаларга топширилди.
Янги спорт инвентарлари ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, машғулотлар самарадорлигини ошириш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш учун яратилган имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА