Спорт гимнастикачилари Тошкентда сараланмоқда
Пойтахтимизда спорт гимнастикаси бўйича катталар (эркаклар) ўртасида ўтаётган Ўзбекистон кубогида илк ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.
Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Илк кун дастурида кўпкураш бўйича турли ёш тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
2007 йил ва ундан катта спортчилар ўртасида кечган беллашувларда Шуҳрат Эркинов биринчи ўринни эгаллади. Сарвар Абулфаизов кумуш, Мансур Раҳматов эса бронза медалига сазовор бўлди.
2008–2009 йилларда туғилган гимнастлар баҳсида Одилбек Отахонов ғолибликни қўлга киритди. Тимур Ғафуров иккинчи, Алишер Абулфаизов эса учинчи ўринни эгаллади. 2010–2011 йилларда туғилган иштирокчилар ўртасида Фаррух Исоқжонов олтин медални қўлга киритган бўлса, Тимур Эргашалиев иккинчи, Султонали Отаназаров учинчи ўриндан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА