Спорт акробатикачиларимиз жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятга эришди
Италиянинг Пезаро шаҳрида спорт акробатикаси бўйича катталар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида мамлакатимиз спортчилари муваффақиятга эришди.
Бугун, 25 сентябрь куни дунёнинг энг кучли спорт акробатикачилари иштирок этаётган жаҳон биринчилигида яккалик ва гуруҳ босқичларида навбатдаги саралаш мусобақалари бўлиб ўтади.

Кеча ўтказилган саралаш мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Азизбек Сапарбоев, Ҳикматилло Иброҳимов, Анваржон Ғофуров ва Икромжон Носиров тўртлик баҳсида финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чемпионатнинг финал мусобақалари 26-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА