SpaceX “Starlink” йўлдошининг навбатдаги гуруҳини учирди
“Falcon-9” ракета ташувчиси 60 та “Starlink” интернет-йўлдош билан самога учиб кетди. “SpaceX” компанияси воқеани тўғридан-тўғри трансляция қилиб борди.
“Falcon-9” ракетаси самога Канаверал (Флорида штати) космодромидан маҳаллий вақт билан соат 22.59 да старт олган.
Бундан аввалги 60 та “Starlink” йўлдоши 4 февралда учирилган эди.
“Starlink” – келажак авлод йўлдош тармоғи бўлиб, сайёрамиз аҳолиси учун кенг полосали интернетга уланиш имконини беради. Мазкур лойиҳани ҳаётга жорий қилиш 2018 йил февраль ойида бошланган. Лойиҳадан кўзланган мақсад сайёрамизнинг исталган нуқтасида тезкор интернет таъминотига эришишдан иборат. Тармоқ яратишнинг биринчи босқичида жами 12 мингта йўлдош учириш режалаштирилган.