SpaceX акцияси оддий одамларга ҳам берилади
Илон Маск "SpaceX" компаниясини биржага чиқариш, яъни корхона қимматли қоғозларини оммага сотиш – IPO жараёнида акцияларнинг салмоқли қисмини одатдагидек бой инвесторлар, йирик молиявий гуруҳларга эмас, балки оддий сармоядорларга ажратишни режалаштирмоқда. Бундай улуш 30 фоизгача бўлиши мумкин.
Қолаверса, миллиардер шу йўл билан бозорга чиққан қимматли қоғозлар кескин сотилишининг олдини олмоқчи. "SpaceX" қиймати 1,7 триллион долларга яқин баҳолангани инобатга олинса, айни жараён мислсиз IPO савдосига айланиши мумкинлигини англаш қийинмас.
Мусулмон Зиё, ЎзА